Линклар

Кимёвий Алига навбатдаги ўлим жазоси тайинланди


Ироқ Олий суди собиқ президент Саддам Ҳусайннинг жияни Ҳасан ал-Мажидга навбатдаги ўлим жазосини тайинлади.

Кимёвий Али лақаби билан танилган Ҳасан ал-Мажид 1988 йилда курдларнинг Ҳалабжа шаҳрида маҳаллий аҳолига қарши кимёвий газ ҳужуми уюштиришга буйруқ берганликда айбдор деб топилди.

Ироқ расмийларига кўра, бу ҳужумда камида 5 минг киши нобуд бўлган.

Мазкур воқеага алоқадорликда айбланган яна бир нечта собиқ амалдор, жумладан, собиқ мудофаа вазири Султон Ҳошим ал-Тайига узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланди.

Шу пайтгача Ироқ суди Саддам Ҳуссайннинг жияни Ҳасан ал-Масжидни 1999 йилда шиаларни, 1988 йилда курдларни¸1991 йилда эса шиаларни оммавий равишда қатлиом қилганликда айбдор деб топиб, барча айбловлар юзасидан унга ўлим жазоси тайинлаган.
XS
SM
MD
LG