Линклар

logo-print

Клинтон Ҳаитига сафар қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон кучли зилзиладан жиддий зарар кўрган Ҳаитига сафар қилди.

Мамлакат президенти Рене Превал билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Ҳиллари Клинтон АҚШ ҳукумати Ҳаитини қайта тиклашга кўмаклашишини таъкидлади.

-Мен Ҳаити фуқароларини ишонтирмоқчиманки, АҚШ Ҳаити дўсти, ҳамкори ва тарафдоридир. Биз президент Превал бошчилигидаги Ҳаити ҳукумати билан бирга ишлаб, қўлдан келганича ёрдам берамиз,-деди Ҳиллари Клинтон.

Айни пайтда АҚШнинг икки собиқ президенти Жорж Буш ва Билл Клинтон Ҳаитига ёрдам бериш мақсадида тузилган махсус жамғармага раҳбар этиб тайинландилар.

Ҳаити Ички ишлар вазирига кўра, шу кунгача зилзиладан нобуд бўлганлар сони 50 минг кишига яқинлашиб қолган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилар экан, қурбонлар сонининг 100-200 минг ўртасида бўлиши тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG