Линклар

Украинада президент сайлови ўтказилмоқда


Бу 2005 йилда Украинада рўй берган Зарғалдоқ инқилобидан буён биринчи маротаба ўтказилаётган президент сайловидир.

Президентлик учун жами 18 номзод ўзаро кураш олиб бормоқда. Украинада салкам 37 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Хабарларга кўра, Украина бўйлаб жами 33700та сайлов участкаси ҳамда жаҳоннинг 76 давлатида 113та сайлов участкаси ташкил қилинган.

Сайлов арафасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, Украина фуқароларининг аксари мухолифат раҳбари Виктор Янукович номзодини қўллаб қувватлаган. Бош вазир Юлия Тимошенконинг ҳам яхши натижага эришиши кутилмоқда. Бугун Днепрепетровск шаҳрида овоз берган Юлия Тимошенко Украина халқи мамлакат келажаги учун овоз бераётганлигини таъкидлади.

Мамлакатнинг амалдаги президенти Виктор Юшченконинг эса бу галги сайловда мағлубиятга учраши ва иккинчи давра сайловларга ўта олмаслиги кутилмоқда.

Айни пайтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўзининг 600га яқин кузатувчиси бугунги сайловни назорат қилаётганини маълум қилди. Бундан ташқари Украинадаги сайловни мингдан зиёд халқаро кузатувчи, жумладан, МДҲдан келган кузатувчилар ҳам назорат қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG