Линклар

logo-print

Эҳуд Барак Анқарага сафар қилди


Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак Туркияга сафар қилди.

Анқарада Исроил Мудофаа вазири Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли ва Мудофаа вазири Вежди Гонул билан музокаралар олиб боради.

Исроил ахборот агентликларига кўра, Исроил қуролларини Туркияга сотиш масаласи Анқара сўзлашувлари диққат марказида бўлади.
Эҳуд Баракнинг Туркияга сафари икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг совуқлашган бир даврига тўғри келди.

Анқара ўтган ҳафта Исроил Ташқи ишлар вазирлигида турк элчисига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганидан эътироз билдириб, Исроил томони кечирим сўрамаса ўз элчсини ортга чақиртириб олиш билан тахдид қилди. Туркия эътирози ортидан Исроил Анқарадан расман кечирим сўради.

Эҳуд Баракнинг Туркияга сафари арафасида эса туркиялик ҳуқуқ фаоллари Ғазода фалистинликларга қарши ҳарбий жиноятлар содир этиш айби билан Исроил Мудофаа вазирини жиноий жавобгарликка тортиш чақириғи билан чиқдилар.
XS
SM
MD
LG