Линклар

АҚШ учқичлари жангариларни нишонга олди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин Вазиристон ҳудудида берилган ҳаво зарбаларида камида 12 жангари ўлдирилди.

Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, бу зарбалар АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари томонидан амалга оширилган ва нобуд бўлганларнинг аксари хорижий жангарилар бўлган.

АҚШнинг бу каби зарбалари Покистон томонининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Вашингтон эса Афғонистон ва Покистон ўртасидаги тоғли ҳудудларга ўрнашиб олган жангариларга қарши ҳаводан берилаётган зарбалардан самара бўлаётганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG