Линклар

logo-print

Эронда яна бир ислоҳотчи қамалди


Эрон мухолифатига тегишли сайтлар хабар беришича, ислоҳотчиларнинг юқори лавозимли вакилларидан бири Муҳсин Сафаи Фараҳаний олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Муҳсин Сафаи Фараҳаний мамлакатдаги ислоҳотчиларнинг йирик партияларидан бирининг раҳбаридир.

Мухолифатчига нисбатан қандай айбловлар қўйилгани аниқ эмас ва ушбу хабарни расмийлар ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Айтилишича, Фараҳаний 12 июл кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида ўнлаб таниқли сиёсатчи ва журналистлар билан бирга хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Расмий Теҳрон ислоҳотчиларни аксилҳукумат намойишлар ёрдамида Эронда давлат тўнтариши амалга оширишга уринаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG