Линклар

logo-print

Украиналиклар овоз бериш натижаларини кутмоқда


Украина Миллий Exit poll тадқиқот маркази ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайлов пойгасида мамлакатнинг собиқ ва амалдаги бош вазирлари - Виктор Янукович ва Юлия Тимошенко пешқадамлик қилмоқдалар.

Украина Миллий Exit poll тадқиқот маркази ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайлов пойгасида мамлакатнинг собиқ ва амалдаги бош вазирлари - Виктор Янукович ва Юлия Тимошенко пешқадамлик қилмоқдалар.

Украина президенти сайловининг 18 январ куни ўтказилган биринчи босқичида берилган овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Дастлабки натижаларга кўра, иккинчи босқичда Янукович ва Тимошенко беллашиши мумкин.

Тонгга яқин санаб бўлинган овозлар юзасидан Украина Марказий сайлов комиссияси тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, Регионлар партияси лидери Виктор Янукович 39 фоиздан кўпроқ, Украина бош вазири Юлия Тимошенко эса 25 фоиз атрофида овоз олган.

Якшанба куни кечқурун эълон қилинган овоз бериш участкалари эшиклари олдида ўтказилган сўров (Exit poll) натижаларига қараганда, мамлакатнинг собиқ ва амалдаги бош вазирлари - Виктор Янукович ва Юлия Тимошенко энг кўп овоз олган.

Украина Миллий Exit poll тадқиқот маркази ўтказилган сўров натижалари Виктор Янукович овозларнинг 31,5 фоизини, Юлия Тимошенко 27,2 фоизини, Серхий Тигипко 13,5 фоизини, Арсений Яценюк 7,8 фоизини; Виктор Юшченко 6,0 фоизини олишга муваффақ бўлганини кўрсатди.

Сайловнинг расмий натижаларида ҳам худди шундай ёки принципиал фарқ қилмайдиган кўрсаткичлар қайд этилар бўлса, Виктор Янукович билан Юлия Тимошенколар сайловнинг 7 февраль куни ўтказиладиган иккинчи босқичига чиқади.

Озод Европа/Озодлик радиосининг Киевдаги мухбири Грэгори Фейфернинг фикрича, агар exit poll натижалари тасдиқланса, буни Тимошенко учун катта ғалаба, деб тушуниш мумкин.

Овоз бериш арафасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, икки пешқадам орасидаги фарқ 10 фоиз бўлишини кўрсатган эди.

Кузатувчилар сайловнинг иккинчи босқичида қолган 16 номзод тарафдорлари ўз овозини Тимошенкога беришини тахмин қилмоқда.

- Мамлакатда кўпчилик уюшган жиноятчиликдан ҳоли ва ҳокимият тепасида олигархлар бўлмайдиган Европача, демократик ва адолатли Украина учун овоз беришга тайёр. Айнан шунинг учун ҳам Януковичнинг қўли президент сифатида қасамёд келтириш учун Инжилнинг устига ётмайди, Юлия Тимошенко еxit poll натижалари эълон қилингач.

Тимошенко Януковични жиноят олами вакили, деб атади.

Кечаги сайлов Зарғалдоқ инқилоби юз берганидан бери ўтказилаётган биринчи президент сайловидир.

Зарқалдоқ инқилоби, 2004 йилги президент сайлови натижаларига кўра, айнан Янукович ғолиб деб эълон қилинганидан сўнг юз берган эди. Кейинроқ Олий Суд Януковичнинг ғалабасини бекор қилган ва такрорий овоз беришда жорий президент Виктор Юшченко ғалаба қозонган эди.

Агар Exit poll натижалари расмий натижалар билан бир хил чиқса, Виктор Юшченко бу гал сайловнинг иккинчи босқичига чиқолмайди.

Мамлакат бўйлаб 37 миллион нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Сайлов комиссиялари хабарларига қараганда, куннинг биринчи ярмида сайловчиларнинг овоз беришга қатнашишида фаоллик сезилмади.

Хабарларга қараганда, бир миллиондан ортиқ сайловчи ўз уйларида овоз бердики, бундай усулдан, Тимошенконинг фикрича, Янукович ўзининг Донецк областида фойдаланган бўлиши мумкин.

Овоз бериш жараёнини Украина бўйлаб минглаб кузатувчилар, шу жумладан ЕХҲТнингг 600 кузатувчиси кузатди.

Овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликлар қилингани тўғрисида хабарлар анча кўп бўлди.

- Сохтакорликлар тўғрисида иддаолар бўлди. Улар ҳақида ОАВлари ҳам хабар қилди. Шикоятлар ҳар икки томондан бўлди. Ҳозирча бу иддаолар, холос. Лекин улар ҳозирча ҳеч қандай кўринишда ўз тасдиғини топгани йўқ. Биз кузатаяпмиз, кузатишда давом этамиз, шикоятларнинг тегишли комиссияларда ўрганилишини, шу жумладан, судларда ўрганилишини ҳам кузатамиз, деди ЕХҲТ кузатувчилари миссияси раҳбари Janez Lenarcic.
XS
SM
MD
LG