Линклар

Афғонистон парламенти таътилга чиқади


Афғонистон парламенти, янги ҳукумат таркибини тасдиқламай туриб, бугун қишки таътилга чиқиб кетади.

Парламент матбуот котиби Ҳасиб Нурийга кўра, депутатлар иш жойларига 20 февралда қайтади.

Сўнгги 30 кун давомида парламент президент Карзай вазирликка таклиф қилган номзодлардан ярмини икки бор рад этди.

- Муҳокамалар давом этяпти, лекин биз Лондонда бўладиган конференциягача улгурмасак керак. Парламент таътилга чиқиб кетмоқда. Вазирлик лавозимларига янги номзодларни депутатларга таътилдан қайтганларидан кейин ҳавола қиламиз. Бу масала юзасидан ҳозирча расмий қарор йўқ, бироқ биз шу кундаги вазиятни айнан шундай тушунаяпмиз, деди президент Карзайнинг вакили Воҳид Умар 17 январ куни.

Шу кунгача янги ҳукумат аъзолигига 24 номзоддан 14 нафарига парламент маъқуллик берди. Улар орасида ички ишлар, ташқи ишлар, мудофаа, молия, адлия ҳамда диний ишлар вазирликлари раҳбарлари бор.
XS
SM
MD
LG