Линклар

logo-print

Туркиялик суиқасдчи озодликка чиқади


Қарийб 30 йил муқаддам Рим папаси Иоанн Павел II га ўқ узиб, тан жароҳати етказган туркияликнинг бугун қамоқдан озод қилиниши кутилмоқда.

52 га кирган Меҳмет Али Ағжа Туркия пойтахти Анқара шаҳри яқинида жойлашган қамоқхонадан 18 январ куни чиқиши керак.

Унинг адвокати Ҳожи Али Ўзхоннинг айтишича, турмадан чиққач, Меҳмет Ағжа тиббий кўрикдан ўтказилади.

Меҳмет Али Ағжа Рим папасига 1981 йилнинг 13 майида Римнинг Муқаддас Петр майдонида ўқ узган эди.

Бу ҳужум мотивлари тўғрисида аниқ бир нарса айтилмаган.

Ағжа Папага ўқ узгани учун Италияда 19 йилга қамалган, 1983 йили Иоанн Павел II у билан учрашиб, кечирган эди. Италия турмасидан озод қилингач, Ағжа Туркияга топширилган ва бу ерда у ўз ватандоши бўлган бир журналистни 1979 йили ўлдирганликда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG