Линклар

logo-print

ИҲСФ Теҳрон мусобақаларини бекор қилди


Бош қароргоҳи Риёд шаҳрида жойлашган Исломий ҳамжиҳатлик спорт федерацияси (ИҲСФ) жорий йил апрелида Теҳрон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларни бекор қилди.

Федерациянинг бу қарорига мусобақа ғолибларига бериладиган медалларга "Форс кўрфази" деган ёзув туширилгани сабаб бўлди.

Исломий ҳамжиҳатлик спорт федерацияси бошқарув кенгашининг фавқулодда мажлисидан сўнг унинг раиси саудиялик шаҳзода Султон бин Фаҳт "Эрон томони медаллар ва мусобақаларга оид бошқа материалларга баъзи ёзувларни тушириш масаласида Федерация билан бемаслаҳат қарор қабул қилган", деди.

Эрон "Форс кўрфази" деб атайдиган кўрфазни Араб давлатлари "Араб кўрфази" ёки оддийгина қилиб "Кўрфаз" деб аталишини истайди.

Ислом ҳамжиҳатлиги ўйинлари Ислом конференцияси ташкилотига аъзо 57 мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 2005 йили таъсис этилган ва илк бор Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG