Линклар

logo-print

Жанггарилар ҳукумат биноларига ҳужум уюштирди


Афғонистон пойтахти Кобулда толибон ҳаракатига алоқаси борлиги айтилаётган жанггарилар бир нечта бинога ҳужум уюштирди.

-Террорчилар президент саройига туташ Кобул туманларидан бирига жуҳум қилдилар. Бу Афғонистон юзланаётган таҳдидлардан бири¸ холос. Афғонистон юзланаётган бошқа таҳдидлар бундан-да даҳшатлироқдир ва Афғонистонга кўпроқ зиён келтириши мумкин. Бу биз юзланаётган ички ва ташқи таҳдидлардир, деди Кобулда чиқиш қилган мамлакат президенти Ҳамид Карзай.

Кобулдан олинган хабарларга кўра, пойтахт марказида ҳануз портлаш ва ўқ овозлари эшитилмоқда.

Маҳаллий телеканаллардан бири камида бир худкуш ҳужуми уюштирилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Айни пайтда Толибон ҳаракатига кўра, жами 20 нафар жанггари бугун эрта тонгда Кобулда ҳукумат бинолари, жумладан, президент саройига ҳужум қилган. Жанггарилар орасида худкушлар ҳам бор.

НАТО қўмондонлиги Кобулда ҳужум уюштирган жанггариларни бартараф этишда Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмаклашаётганини билдирди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги шу соатгача тўрт жанггари, жумладан ўзини портлатган икки худкуш нобуд бўлганини билдирди.

XS
SM
MD
LG