Линклар

Дунëнинг энг жиддий муаммоси қашшоқликдир


БМТ нинг 2050 йилга бориб қашшоқликни тугатиш мақсадида қилаëтган уринишларига қасдма-қасд¸ жаҳонда қашшоқлик кўлами¸ аксинча кенгайиб бормоқда.

БМТ нинг 2050 йилга бориб қашшоқликни тугатиш мақсадида қилаëтган уринишларига қасдма-қасд¸ жаҳонда қашшоқлик кўлами¸ аксинча кенгайиб бормоқда.

BBC Жаҳон хизмати дунëнинг 23 давлатида яшовчи 25 минг одам орасида ўтказган сўров хулосасига кўра¸ айнан қашшоқлик иқлим ўзгариши ëхуд террорчиликдан ҳам ўтиб¸ жаҳоннинг бирламчи муаммосига айланган.

BBC Жаҳон хизмати ўтказган глобал сўров давомида респондентлардан бугунги куунда дунë олдида турган энг жиддий муаммо деб айнан қайси муаммони билишлари сўралган.

Сўров хулосаларига кўра¸ респондентларнинг 71 фоизи қашшоқликни¸ 64 фоизи атроф-муҳит ифлосланишини¸ 63 фоизи озиқ-овқат ва ëнилғи нархининг ошиб бораëтганини дунë олдида турган энг жиддий муаммо деб атаганлар.

23 давлатда яшовчи 25 мингдан ошиқ сўралганлардан 59 фоизи одамлар ўртасида ëйилиб бораëтган турли касалликлар¸ яна 59 фоизи террорчиликни¸ 58 фоизи иқлим ўзгаришини¸ 59 фоизи эса инсон ҳуқуқлари бузилишини дунë олдида турган жиддий масалалар сифатида белгилаган.

Қашшоқлик дунë олдида турган энг жиддий муаммодир¸ деган фикрдагиларнинг аксариятини¸ сўровга кўра¸ айнан АҚШ¸ Британия¸ Австралия¸ Бразилия ва Чили каби бадавлат ва ривожланаëтган мамлакатда яшовчилар ташкил этган.

Россия¸ Туркия¸ Мексика¸ Индонезия каби глобал иқтисодий бўҳрондан энг кўп азият чеккан давлатда яшовчиларнинг аксари эса¸ озиқ-овқат ва ëнилғи нархи ошиб бораëтганини дунë олдидаги энг жиддий муаммо сифатида белгилаганлар.

Иқлим ўзгариши муаммосига бағишланган Копенҳаген саммити олдидан ўтказилган глобал сўровга кўра¸ Япониянинг иқлим ўзгаришини дунëнинг энг жиддий муаммоси деб билувчи ягона мамлакакат экани англашилади. Масалан¸ сўралган хитойликларнинг аксари иқлим ўзгаришини иккинчи жиддий муаммо деб билсалар¸ америкаликлар айни муаммони аҳамияти жиҳатдан тўққизинчи ўринга қўйишган.

Глобал сўровга кўра¸ Ҳиндистон ва Покистонда яшовчилар учун терроризм муаммоси дунë олдида турган бирламчи муаммодир. Индонезия¸ Испания¸ Туркия ва Британия каби террорчилар хуружига бевосита дучор бўлган мамлакатлардаги респондентлар ҳам¸ террорчиликни инсоният олдида турган уч муҳим муаммонинг бири сифатида қайд этганлар.
XS
SM
MD
LG