Линклар

Россия делегацияси Тошкентга сафар қилди


Россия Бош вазири ўринбосари Игор Шувалов бошчилигидаги Россия делегацияси 18 январ куни Тошкентга сафар қилди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Uzmetronom сайтига кўра, делегация таркибида Россия президентининг МДҲ бўйича махсус вакили Фарид Мухаметшин, Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Швидкой ва юқори мартабали бошқа расмийлар ҳам бор.

- Россия делегацияси вакилларини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабул қилди, дейилади Uzmetronom хабарида.

Ҳозирча россияликлар ташрифининг мақсади ва Каримов билан ўтказилган сўзлашувлар мавзуси ошкор қилинмади.

Айни пайтда Россия оммавий ахборот воситалари ҳам ушбу ташриф хусусида сукут сақламоқдалар.
XS
SM
MD
LG