Линклар

Луганск шифохонасида портлаш рўй берди


Украинанинг Луганск шаҳридаги шифохоналардан бирида рўй берган портлашда камида беш киши нобуд бўлди.

Украина Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, шифохонанинг реанимация бўлимида жойлашган кислород балони портлаган.

Оқибатда бинонинг икки қаватидаги деворлар қулаган. Вайроналар остида камида етти кишининг қолаётгани тахмин қилинмоқда.
Айтилишича, портлаш рўй берган маҳал шифохонада салкам 300 киши бўлган.

Украина Бош вазири Юлия Тимошенко зудлик билан Луганск шаҳрига жўнаб кетди. Айни пайтда ҳукумат томонидан тузилган махсус қўмита портлаш сабабларини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG