Линклар

logo-print

Эронда мухолифатчилар судга тортилди


Эронда ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган аксил-ҳукумат намойишларига алоқадорликда гумон қилинган беш шахс устидан маҳкама жараёни бошланди.

Эрон матбуоти судга тортилганлар шахсини ошкор қилмади. Бироқ ИРНА агентлиги ушбу шахсларни қувғинда фаолият юритаётган Эрон Халқ мужоҳиддин ташкилотининг аъзолари, дея атади.

Эрон агентликларига кўра, ушбу шахслар жиддий жиноятлар бўйича айбланмоқда ва уларга ўлим жазоси ҳам тайинланиши мумкин.

Шиаларнинг муққадас Ашуро байрами нишонланаётган кунда Эрон мухолифати аксил-ҳукумат намойиши ўтказди. Ушбу намойишлар чоғида мухолифатчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тартибсизликлар оқибатида камида саккиз киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG