Линклар

logo-print

Карзай: Кобулда назорат ўрнатилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай толибон жанггарилари томонидан уюштирилган ҳужумдан сўнг хавфсизлик кучлари Кобулда назорат ўрнатганини маълум қилди.

Афғон расмийларига кўра, бугунги ҳужумда тўққиз киши, жумладан, тўрт жанггари нобуд бўлган, салкам 40 киши тан жароҳати олган. Жанггарилар ҳужуми Кобулдаги ҳукумат бинолари ва президент саройи олдида содир этилди.

Толибон ҳаракати, ўз навбатида жами 20 нафар жанггари бугун эрта тонгда Кобулда ҳукумат бинолари, жумладан, президент саройига ҳужум қилганини эълон қилди. Жанггарилар орасида худкушларнинг бўлгани ҳам айтилмоқда.

Бугун Кобулда йиғин ўтказган Ҳамид Карзай пойтахтда содир этилган ҳужумларни кескин қоралади.

-Террорчилар президент саройига туташ Кобул туманларидан бирига ҳужум қилдилар. Бу Афғонистон юзланаётган таҳдидлардан бири¸ холос. Афғонистон юзланаётган бошқа таҳдидлар бундан-да даҳшатлироқдир ва Афғонистонга кўпроқ зиён келтириши мумкин. Бу биз юзланаётган ички ва ташқи таҳдидлардир, деди Кобулда чиқиш қилган мамлакат президенти Ҳамид Карзай.

Кобулдан олинган хабарларга кўра, бугунги ҳужумлар чоғида, шунингдек, бир неча бинога ўт қўйилган.
XS
SM
MD
LG