Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Ҳаитидаги вазият ҳақида чиқиш қилади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ҳаитидаги вазият хусусида Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилади.

Ҳаити расмийларига кўра, ўтган ҳафта рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 200 минг кишига етиши мумкин. Маҳаллий ҳукумат табиий офат рўй бергандан буён 70 минг киши дафн қилинганини маълум қилди.

Жаҳонинг кўпгина давлатлари Ҳаитига молиявий ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ваъда бердилар. Бироқ таъминот тизимидаги муаммолар туфайли мамлакатга етиб келган ёрдам аҳолига ўз вақтида етиб бормаяпти.

АҚШ хавфсизликни таъминлаш ва инсонпарварлик ёрдамини тақсимлашга кўмаклашиш мақсадида Ҳаитига ўз ҳарбийларини киритди.
XS
SM
MD
LG