Линклар

logo-print

Канадада эсктремистлар қамалди


Канадада қатор террористик ҳуружларни уюштирган экстремистик гуруҳ раҳбари Закария Амара умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Амара ва унинг 17 нафар шериги 2006 йили қўлга олинган эди. “Тергов уларнинг бир қатор объектлар: махсус хизматлар идоралари, ҳарбий база ва фонд биржаси олдида мина ўрнатилган машиналарни портлатишга тайёргарлик кўрганини исботлади”, дейилади хабарларда.

Экстремистларнинг мақсади Канада ҳукуматини Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга мажбурлаш бўлган.

Аввалроқ Амара ўз айбини тан олган ва очиқ хатида канадаликлардан узр сўраган эди.
XS
SM
MD
LG