Линклар

Эронда прокурор ўлдирилди


Эрон шимоли-ғарбидаги Хой шаҳри прокурори ўлдириб кетилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Вали Ҳожи Гулизодани душанба куни ўз уйи олдида номаълум шахслар отиб кетган.

Гулизода прокурорлик қилган Хой шаҳри Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилоятида жойлашган бўлиб, бу шаҳарда 180 минг киши истиқомат қилади. Эроннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий минтақаларида асосан курдлар ва озарбайжонлар яшайди.

Прокурорнинг ўлими сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлган биринчи ўлим эмас. Бир ҳафта муқаддам Теҳронда маҳаллий университет профессори, ядровий физик олим портлаш қурбони бўлган эди.
XS
SM
MD
LG