Линклар

logo-print

Германия Теҳронга қарши санкциялар кучайтирилишини қўллайди


Германия канцлери Ангела Меркел Берлинда Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху билан ўтказган учрашувидан сўнг Эрон ўз ядровий дастури бўйича позициясини ўзгартирмаган тақдирда Германия Теҳронга қарши санкцияларнинг кучайтирилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Биз Эронга яна бир бор ҳамкорликнинг ҳар томонлама ўйланган ва шаффоф шакли борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Афсуски, Теҳрон шу кунгача таклифларимизга жавоб бергани йўқ ва бу ҳолат бизни санкцияларни кучайтириш тўғрисида ўйлашга мажбур қилмоқда, деди Германия канцлери.

Эроннинг яширин равишда ядровий қурол яратиш устида иш олиб бораётганидан хавфсираган Ғарб давлатлари ўтган йили Теҳронга ўзининг уранинининг катта қисмини бошқа давлатда бойитишни таклиф қилган эди.

Бу таклифга жавобан Эрон ўзининг бир қатор талабларини илгари сурди.
XS
SM
MD
LG