Линклар

Ироқда 5 киши нобуд бўлди


Бағдод шаҳрида нодавлат ташкилоти идорасига қилинган ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.

Ироқ полицияси тарқатган маълумотга кўра, Бағдоднинг Азимия мавзеида жойлашган гуманитар ташкилот идораси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган.

Воқеа юз берган жойга хавфсизлик хизматлари ходимлари етиб келган вақтда ҳужум қилганлар қўйиб кетган бомба портлаб кетган.

Хабарларга қараганда, ҳужум объекти бўлган ташкилот етим-есирларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG