Линклар

logo-print

Euronews туркча ва форсча чиқади


Европанинг Euronews телеканали ўз кўрсатувларини тез орада турк ва форс тилларида ҳам намойиш қила бошлайди.

Телеканал хабарига қараганда, турк тилидаги кўрсатувлар 30 январдан бошлаб узатилади. Форс тилидаги кўрсатувлар эса, йил охирига бориб бошланади.

Euronews кўрсатувларини сунъий йўлдош, кабель телевидениеси тизими орқали ёки интернетда томоша қилиш мумкин.

Шу кунда Euronews 8 тилда кўрсатув олиб боради.
XS
SM
MD
LG