Линклар

Япония ҳаво йўллари банкрот бўлди


Осиё минтақасида энг йирик ҳисобланган Япония ҳаво йўллари 16 ярим миллиард долларлик қарзга ботгани учун ўзини банкрот деб эълон қилди.

Шунга қарамай, ширкат йўловчилар ташишни давом эттиради.

Аммо Япония ҳукумати қўллаб-қувватлаган қайта структуралаш дастурига мувофиқ ширкат ходимларининг учдан бир қисми, яъни, 15 минг одам ўз иш жойини йўқотади.

Япония ҳаво йўлларининг касодга учрашига глобал иқтисодий бўҳрон туфайли йўловчилар сонининг кескин камайиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
XS
SM
MD
LG