Линклар

logo-print

Ўзбекистон қишки олимпиада ўйинларида қатнашади


12 – 28 феврал кунлари Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўладиган Қишки олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича Анастасия Гимазетдинова, тоғ-чанғи спорти бўйича Олег Шамаев ва Ксения Григорьева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, Олимпиаданинг тантанали очилиши маросимида уч спортчидан бири Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқади.

Қишки спорт Ўзбекистонда оммалашмаган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Олимпиаданинг биринчи олтин медалини Лиина Черязева Норвегиянинг Лилеҳаммер шаҳрида 1994 йилда бўлган Қишки олимпиадада қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG