Линклар

logo-print

Ўзбекистон ўз вакили номзодини қўйди


Ўзбекистон ҳукумати “Узгидромет” Бош директори Чуб Виктор Евгеньевични Жаҳон метереология ташкилоти президенти лавозимига расман номзод қилиб кўрсатди.

Республика гидрометереология маркази матбуот хизматига асосланиб 12.уз ахборот порталининг билдиришича, 2011 йил май ойида Женева шаҳрида Жаҳон метереология ташкилотининг XVI қурултойи бўлиб ўтади ва айни йиғилишда ташкилотга янги президент сайлаш режаланган.

Виктор Чуб Жаҳон метереология ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили, Ташкилотнинг Осиё регионал уюшмаси президенти, БМТнинг Иқлим ўзгариши конвенцияси бўйича миллий координатори ва ЮНЕСКОнинг Халқаро гидрология дастурлари бўйича комиссиянинг аъзосидир.
XS
SM
MD
LG