Линклар

logo-print

Болгария Ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди


Болгария Ташқи ишлар вазири Румяна Елева ўз лавозимига истеъфо берди ва гуманитар масалалар бўйича Европа комиссияси аъзолигига номзодини қайтариб олди.

Бунга Европа парламентидаги муҳокамаларда унинг танқид қилингани сабаб бўлди.

Елеванинг бу лавозимга лойиқ эканига шубҳа қилган ва унинг бизнес доиралари билан алоқаси тўғрисида хавотир билдирган қатор депутатлар агар унинг номзоди олиб ташланмаса, Европа комиссиясининг янги таркибига қарши овоз бериш ҳақида таҳдид қилди.

Болгария ҳукумати Жаҳон банки ходими Кристалина Георгиевани Болгариянинг Европа комиссиясига янги номзоди қилиб кўрсатди.

Еврокомиссия янги таркибининг 26 январ куни тасдиқланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG