Линклар

Карзай хавфсизлик кучларини мақтади


Хавфсизлик бўйича Афғонистон президенти Ҳамид Карзай раислигида ўтказилган махсус йиғилишда душанба куни толиб жанггарилари уюштирган худкуш ҳужумлар муҳокама қилинди.

Йиғилишдан сўнг Карзай идораси эълон қилган баёнотда Кобулни мудофаа қилган хавфсизлик кучлари мақталган.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам афғон кучларининг пойтахтни ҳимоя қилишдаги ролини олқишлади.

Душанба куни Кобулдаги президент саройи, ҳукуматнинг бошқа идоралари ва ҳашаматли меҳмонхона яқинида содир бўлган отишма пайтида камида 12 киши¸ жумладан етти жанггари ўлди, 70дан ортиқ одам яраланди.

Ҳозир Кобулда хавфсизлик кучлари юқори жанговор ҳозирлик ҳолатига келтирилган.
XS
SM
MD
LG