Линклар

Теҳрон етакчи давлатлар таклифини рад этди


Эрон ўз ядровий дастури юзасидан дунёнинг етакчи давлатлари таклиф қилган келишув лойиҳасини қабул қилмаслиги тўғрисида Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА)га хабар қилди.

Бу маълумот ХАЭА бош қароргоҳи жойлашган Вена шаҳридаги айрим дипломатлардан олинди.

2009 йилнинг октябрида ХАЭА, Эрон, АҚШ, Россия, Франция, Хитой, Буюк Британия ва Германия ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Эроннинг ядровий дастури юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган эди.

Теҳронга ўз уранининг 70 фоизини бойитиш учун Россия ва Францияга юбориш таклиф қилинган эди. Бойитилган уранни Эрон ўзининг атом электр станциясида ёнилғи сифатида ишлатиши мумкин эди.

Шу билан Эрон урандан ядровий қурол ишлаб чиқаришда фойдаланишининг олди олинган бўлар эди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули Вашингтонда чиқиш қилар экан, агар рост бўлгудай бўлса, Эроннинг жавоби "ноадекват жавобдир", деди.
XS
SM
MD
LG