Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ҳаитига қўшимча куч юборади


БМТ Хавфсизлик кенгаши зилзиладан зарар кўрган Ҳаитида хизмат қилаётган халқаро тинчлик сақловчи кучлар сафига қўшимча 3500 нафар полициячи ва ҳарбий жўнатиш тўғрисидаги бош котиб котиб таклифини маъқуллади.

Ҳаитига етиб борадиган кучлар бу ерда жамоатчилик тартибини, зилзиладан жабр кўрганларга етказиб берилаётган инсонпарварварлик ёрдамлари тарқатилишини назорат қилади.

Ҳаитига қўшимча куч жўнатишни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун душанба куни таклиф қилди.

Зилзила оқибатида батамом вайрон бўлган Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсда талончилик авж олгани тўғрисида хабарлар кун сайин кўпаймоқда.

Экспертлар фикрича, зилзиладан нобуд бўлганлар сони 200 минг кишини ташкил қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG