Линклар

Украинада овозлар санаб бўлинди


Украинада якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловида берилган овозлар 100 фоиз саналиб бўлди.

Регионлар партияси етакчиси Виктор Янукович 35 фоиздан кўпроқ, бош вазир Юлия Тимошенко 25 фоиз овоз олди.

Бу иккала сиёсатчи сайловнинг 7 февраль куни бўлиб ўтадиган иккинчи босқичида куч синашади.

Украина президентлигига ҳаммаси бўлиб 18 нафар номзод кўрсатилган эди.

Украина президенти сайлови биринчи босқичининг расмий натижалари сайлов тўғрисидаги қонунга биноан 27 январгача эълон қилиниши керак.
XS
SM
MD
LG