Линклар

logo-print

Россияда “мусулмон округи” пайдо бўлди


Россияда янги, саккизинчи федерал округ – Шимолий Кавказ округи таъсис этилди. Кузатувчилар бу округни дарҳол "мусулмон округи" деб атади.

Шимолий Кавказ округига Чеченистон, Доғистон, Ингушетия, Қабардин-Болқор, Қорачой-Черкес, Шимолий Осетия республикалари ҳамда Ставрополь ўлкаси киради.

Янги округ раҳбарлигига президент Медведевнинг фармони билан Красноярск ўлкаси губернатори Александр Хлопонин тайинланди.
XS
SM
MD
LG