Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:02

Боку қатағон қурбонларини хотирламоқда


1990 йилнинг 20 январини минглаб озарбайжонликлар тарихдаги энг қора кунлардан бири сифатида эслайдилар.
1990 йилнинг 20 январини минглаб озарбайжонликлар тарихдаги энг қора кунлардан бири сифатида эслайдилар.

Совет армияси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида намойишчиларга қарши операция бошлаган кунга 20 январ куни 20 йил тўлади.

1990 йилнинг 20 январида Совет армияси қўшинлари Кремл фармойишига биноан коммунистик режимни сақлаб қолиш ва мухолифатни бостириш мақсадида Бокуга бостириб кирган эди.

Бир неча кун давомида 26 минг аскарли қўшин норозилик чиқишларини куч билан бостирган эди.

Тинч аҳолига қарши қаратилган ҳарбий амалиётлар оқибатида 130 дан зиёд киши нобуд бўлган, 700 дан зиёди тан жароҳати олган эди.

1991 йилнинг октябрида Озарбайжон Совет Иттифоқидан чиқишини ва мустақиллигини расман эълон қилганди.

Озарбайжон давлат телевидениеси ўзининг бугунги кўрсатувларида 20 йил муқаддам юз берган воқеаларни миллий фожеа сифатида эсламоқда.
XS
SM
MD
LG