Линклар

Туркияда Ал-Қоидага алоқадорликда гумонланганлар ушланди


Туркияда Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 13 шахс хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди.

Анадўли ахборот агентлигига кўра, бу шахслар 19 январ куни Анқарада ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлга олинган ва улар орасида Туркиядаги исломий ҳаракат етакчиларидан бири ҳам бор.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган шахслар ёнидан қалбаки ҳужжатлар, ўқ отар қуроллар ва бомба мосламалари топилган.

Туркия хавфсизлик кучлари 18 январ куни Адана шаҳрида ҳам махсус амалиёт ўтказиб, Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилинган 20га яқин шахсни қўлга олди.
XS
SM
MD
LG