Линклар

logo-print

Демократлар Сенатдаги мақомидан айрилди


АҚШдаги Республикачилар партияси вакили Скотт Браун Массачусетс штати сенатори этиб сайланди.

Сешанба куни ўтказилган сайловда республикачи Скотт Браун сайловчиларнинг 52 фоиз овозини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ўтган йили вафот этган АҚШдаги Кеннеди сулоласи вакили¸ демократ сенатор Эдвард Кеннеди узоқ вақт давомида Массачусетс штати сенатори бўлган.

Кузатувчилар республикачи Скотт Брауннинг Массачусетс штати сенатори этиб сайланишини Демократик партия учун катта зарба дея баҳоламоқдалар. Сешанба кунги ғалаба билан Скотт Браун 100 ўринли АҚШ Сенатида республикачиларнинг 41- сенатори бўлди ва демократларнинг Сенатдаги мутлақ кўпчилик мақомига якун ясади.

Эндиликда Республикачилар партияси демократлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари, жумладан, президент Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга оид лойиҳанинг Сенатда қабул қилинишига тўсқинлик қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG