Линклар

logo-print

Озарбайжонда "Қора январ" воқеалари хотирланмоқда


Бугун Озарбайжонда бундан 20 йил муқаддам Бокуда рўй берган қонли воқеалар миллий фожиа сифатида хотирланмоқда.

1990 йилнинг 20 январида Совет армияси қўшинлари Кремл фармойишига биноан коммунистик режимни сақлаб қолиш ва мухолифатни бостириш мақсадида Бокуга бостириб кирган эди.

Бир неча кун давомида 26 минг аскарли қўшин Бокудаги норозилик чиқишларини куч билан бостирган эди. Тинч аҳолига қарши қаратилган ҳарбий амалиётлар оқибатида 130 дан зиёд киши нобуд бўлган, 700 дан зиёди тан жароҳати олган.

Озарбайжон 1991 йилнинг октябрида Совет иттифоқидан чиқиши ва ўз мустақиллигини расман эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG