Линклар

Ҳаитида яна зилзила рўй берди


АҚШ Геология маркази бугун Ҳаитида қайтадан ер силкиниши қайд этилгани тўғрисида хабар тарқатди.

АҚШ расмийларига кўра, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.1 баллни ташкил этган. Зилзила эпицентри, айтилишича, Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсдан 56 км масофада жойлашган. Ҳозирча янги талофатлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот тарқатилмади.

Айни пайтда Ҳаитида ўтган ҳафта рўй берган кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Шу кунгача 75 минг кишининг нобуд бўлгани расман тасдиқланди. Бошпанасиз ва озиқ-овқатсиз қолган маҳаллий аҳоли орасида эса босқинчилик ва ўғрилик каби жиноятлар кундан-кунга авж олмоқда.

Мамлакатда тартиб ўрнатиш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгаши Ҳаитига қўшимча 3500 ҳарбий киритишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG