Линклар

logo-print

Афғон ҳарбийлари сони икки баробарга ошади


Афғонистон ҳукумат комиссияси келаси беш йил ичида мамлакат хавфсизлик кучлари сонини 400 мингга етказишга оид режани ошкор қилди.

Хабарларга кўра, ҳозирги кунда Афғонистон Миллий армияси ва Афғонистон полиция бўлинмаларида жами 191 минг киши хизмат қилмоқда.

Хавфсизлик кучлари сонини оширишга оид ҳукумат режаси Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро анжуман арафасида эълон қилинди.

19 январ куни эса Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунга толибон жанггариларининг пойтахтда ҳукумат биноларига мувофиқлаштирилган тарзда уюштирган ҳужумлари сабаб бўлди. Расмийларга кўра, ушбу ҳужумларда камида 12 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG