Линклар

Герт Вилдерс судга чақиртирилди


Исломни таҳқирловчи фикрлари билан танилган ҳолландиялик депутат, Нидерландия Озод партияси етакчиси Герт Вилдерс бугун Амстердам судига чақиртирилди.

Герт Вилдерс 2008 йилда намойиш қилинган “Фитна” фильми ва сиëсий баёнотлари билан мусулмонларни камситиб¸ диний адоват қўзғаганликда айбланмоқда.

Вилдерс муаллифлик қилган ва 2008 йилда интернетда жойлаштирган 17 дақиқалик “Фитна” фильми Афғонистон, Индонезия, Эрон, Покистон ва бошқа мусулмон мамлакатларида норозилик келтириб чиқарган эди.

Ҳолландиялик сиёсатчи, шунингдек, ўз чиқишларида Қуръони Карим ва Исломни нацизм мафкураси ва Адольф Ҳитлернинг “Майн Кампф” китоби билан қиёслаган эди.

Герт Вилдерс устидан бошланган маҳкама Нидерландияда сўз эркинлиги учун синов дея қаралмоқда.
XS
SM
MD
LG