Линклар

2009 йили Москвада 26 киши миллатчилар қурбони бўлди


Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари Владимир Колоколцевга кўра¸ ўтган йил давомида Россия пойтахтида 26 киши миллий нафрат асосида содир этилган жиноят қурбони бўлган.

Интерфакс агентлигининг Владимир Колоколцевга таяниб хабар қилишича, ўтган йил давомида Москвада миллий нафрат асосида жами 62 та ҳужум содир этилган. Ушбу ҳужумларда 26 киши нобуд бўлган, 25 кишига эса жиддий тан жароҳати етказилган.

Айни пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси ҳисоботига кўра, 2009 йил давомида Россия бўйлаб миллий нафрат асосида 215та ҳужум содир этилган ва ушбу ҳужумларда 74 киши нобуд бўлган, салкам 300 киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG