Линклар

logo-print

ҲРУ:"Ўзбекистонда инсон ҳақлари бузилиши тўхтамаëтир"


Ҳюман Райтс Уотч 20 йилдан бери дунë мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти таҳлил қилинган ҳисоботни эълон қилиб келмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч 20 йилдан бери дунë мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти таҳлил қилинган ҳисоботни эълон қилиб келмоқда.

20 январ куни Human Rights Watch халқаро ташкилоти дунë мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир янги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати яна ўз фуқаролари ҳақларини аëвсиз топтаëтган режим дея баҳоланди.

Маркази Ню Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти 2009 йил давомида дунë мамлакатларида қайд этилган инсон ҳақларининг фундаментал бузилиш ҳолатларини ўзининг 20- йиллик ҳисоботида яна далил ва инсоний ҳикоялар асосида бирма-бир тасвирлаб беради.

Ҳисоботда дунëнинг инсон ҳуқуқлари шундоқ ҳам топталиб келаëтган бурчакларида бу тенденциянинг янада тезлашгани¸ ташкилот таҳлилчиларининг¸ айниқса¸ алоҳида хавотирига сабаб бўлган.

- Қисман халқаро инсон ҳуқуқлари ҳаракатининг нуфузи ошиб бораëтганига жавобан бўлса керак¸ инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланаëтганларга нисбатан мустабид ҳукуматлар ҳужумлари ҳам кучайиб бормоқда. Бу йўналиш¸ айниқса айрим собиқ совет давлатлари ва Эронда яққол кўзга ташланмоқда¸ дейди Ҳюман Райтс Уотчнинг дастурлар бўйича директори Иян Левайн Озодлик билан суҳбат давомида.

Эрон¸ Шимолий Корея¸ Эритрея¸ Туркманистон каби давлатлар сафида 2009 йилги манзара асосида Ўзбекистон ҳам яна инсон ҳақлари энг кўп ва энг ëмон топталаëтган давлатлардан бири деб топилди.

Постсовет ҳудудларида инсон ҳуқуқлари вазияти янада оғирлашган давлатлардан бири яна Ўзбекистон бўлди¸ дер экан Ҳюман Райтс Уотч мамлакатда қолган саноқли ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистларга нисбатан ҳукумат тазйиқининг янада кучайгани¸ қамоқхоналарда эса¸ қийноқ қўллашнинг сурункали давом этиб келаëтганини ўз баҳосини қувватловчи далил сифатида келтиради.

- Биз Ўзбекистонда ҳуқуқ фаолларига нисбатан янги ҳужумлар¸ янги қамоққа олишларга гувоҳ бўлдик. Қамоқ ва ҳибсхоналарда маҳкум ва маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллашнинг авжга чиққани¸ камида бир маҳбуснинг айнан қийноқ оқибатида ўлганига оид ишончли маълумотларга эгамиз. Ҳукумат адвокатларни ғалвирдан ўтказишнинг янги лицензия тизимини жорий қилди ва уларнинг сиëсий айб билан қамалганларни ҳимоя қилишига имкон бермаëтир. Ҳюман Райтс Уотч ходимининг мамлакатда ишлашига ҳам рухсат берилмади. Бу каби ëмон вазиятнинг янада ëмонлашуви устига халқаро ҳамжамиятнинг ҳам бу борада бирор жиддий чора кўрмаëтгани Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини кун сайин аянчлироқ қилиб бормоқда¸ дейди Ҳюман Райтс Уотч расмийси.

Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқаролари фундаментал ҳақларини топташ сиëсати давом этар экан¸ Ҳюман Райтс Уотч ўз ҳисоботида халқаро ҳамжамият¸ хусусан АҚШ каби Ғарб ҳукуматларидан ўзаро мулоқотларда инсон ҳуқуқлари муаммосини марказий мавзу қилиб қўйишга даъват қилади.

- Биз президент Обама маъмуриятини жуда таъсирчан шиорлар ва жуда кучли маърузалардан энди инсон ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳимоя қилиш борасида амалий ҳаракатларга ўтишга даъват қиламиз. Бу муаммолар давлатлараро муносабатлар марказига қўйилмоғи лозим¸ дейди Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг жаҳоннинг 190 давлатидаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид йиллик ҳисоботи тақдимоти арафасида ташкилотнинг дастурлар бўйича директори Иян Левайн.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG