Линклар

АҚШ мусулмон олимлари учун таъқиқни бекор қилди


АҚШ Давлат департаменти Американинг Ироқдаги ҳаракатларини танқид қилиб келаётган европалик мусулмон олими, Оксфорд университети профессори Тариқ Рамазоннинг Вашингтонга режалаштирган сафарининг амалга оширилишига рухсат берди.

Тариқ Рамазон экстремистлар билан алоқадор деб ҳисобланар, бироқ унинг ўзи бу иддаоларни рад этиб келарди.

Давлат департаменти вакили Филип Кроулининг баёнотига қараганда, таниқли ислом олимларидан бири, Иоханнесбург университети профессори Адам Ҳабибнинг ҳам АҚШга сафар қилишини таъқиқловчи ҳужжат бекор қилинди.

Америкалик ҳуқуқ ҳимоячилари Вашингтон қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG