Линклар

ХВЖ Ҳаитига ёрдамни кучайтиришга чақирмоқда


Халқаро валюта жамғармаси Ҳаитига Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ Европага кўрсатган ёрдамга ўхшаш кенг миқёсли, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга чақирди.

АҚШ Ҳаитига яна 4 минг нафар ҳарбий хизматчи жўнатмоқда. Ҳаитига жўнатилаётган бу контингентнинг Европа ва Яқин Шарқда жойлаштирилиши режалаштирилган эди.

Ҳаитига жўнатилаётган ҳарбийлар олдига қутқарув амалиётларида, зарур озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий ашйларни етказишда иштирок этиш вазифаси қўйилди.

12 январь куни Ҳаитида 7,1 магнитудали куч билан зилзила юз бериб, бир неча минг одам қурбон бўлди.

АҚШ Геология маркази кеча Ҳаитида яна бир кучли ер силкиниши қайд этилгани тўғрисида хабар тарқатди.

АҚШ расмийларига кўра, зилзила кучи 6.1 магнитудани ташкил этган. Зилзила эпицентри, айтилишича, Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсдан 56 км нарида жойлашган. Талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида тўла маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG