Линклар

АҚШ Полшага ракета жойлаштиради


АҚШнинг "ер-ҳаво" классидаги "Пэтриот" ракеталари Полша шимолида, Россиянинг Калининград области чегарасидан 60 км узоқликда жойлаштирилади. Бу ҳақда Полша мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Айтилишича, Полша шимолида жойлаштириладиган ракеталар АҚШнинг Европадаги ракеталардан мудофаа тизимининг бир қисмидир. Ракеталар Полшага апрелгача етказилади.

Москва Вашингтоннинг Польша ва Чехияда ракеталардан мудофаа тизими қисмларини жойлаштириш тўғрисидаги аввалги режаларини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўриб, кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG