Линклар

logo-print

Украинада сайлов эҳтирослари авжига чиқаяпти


Украина бош вазири Юлия Тимошенко президент сайловининг биринчи босқичида сайловчиларнинг 13 фоизини олган тадбиркор Сергей Тигипкога бош вазир лавозимини таклиф қилди.

- Мен Сергей Тигипкога нафақат сайловолди дастурларимизни бирлаштиришни таклиф қилдим, нафақат қўллаб-қувватлаяжагимга ишора қилдим, балки унга бош вазирлик лавозимини ҳам таклиф қилдим, деди Юлия Тимошенко.

Бироқ Тигипко кадрлар масаласи бўйича таклифлар устида президент сайланиб бўлганидан сўнг ўйлаб кўражагини айтди.

Сайловнинг биринчи босқичи натижаларига кўра тўртинчи ўринни эгаллаган Арсений Яценюк ҳам иккинчи босқичга ўтган икки номзод билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас.

Биринчи ўринни эгаллаган Регионлар партияси етакчиси Виктор Янукович рақиби Юлия Тимошенко билан телебаҳсда иштирок этишдан бош тортди.

Сайловнинг биринчи босқичида Янукович 35 фоиз, Тимошенко 25 фоиз овоз олди.

Иккинчи босқич 7 февралда ўтказилади.
XS
SM
MD
LG