Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:06

Санъатшунослар Умида Аҳмедова ҳимоясига турди


Cуратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноят иши 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.
Cуратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноят иши 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

Халқаро Санъатшунослар уюшмаси (ХСУ) ўзбекистонлик фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедова ҳимоясига чиқди ва Ўзбекистон ҳукуматига петиция йўллади.

Уюшма аъзолари Умида Аҳмедованинг "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтганига нисбатан ўз норозиликларини билдирмоқдалар.

- Ўзбекистонда Санъат академияси, Санъатшунослик институти борлигига, бу даргоҳларда академиклар, фан докторлари, фан номзодлари ўтирганига эътиборингизни қаратмоқчийдим. Уларни кўпчилиги Умида Аҳмедова билан таниш. "Экспертлар хулосаси" деб аталаётган ҳужжат юзасидан бир коллектив қарор чиқарсалар, уларнинг ўзларининг ҳам профессионал, ҳам инсоний бурчларини адо этган бўлардилар, деди ҳужжатга имзо чекканлардан бири, Канададаги бир қатор университетларнинг илмий ходими, Санъатшунос танқидчилар халқаро ассоциацияси ҳақиқий аъзоси, асли тошкентлик Борис Чухович Озодлик радиоси саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, суратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноят иши 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

13 январ куни Умида Аҳмедовага шаҳарни тарк қилмаслик ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйдирилди.

Ўша куни Умида Аҳмедова ўзига қўйилган айблов хулосаси ва экспертиза хулосалари билан ҳам илк бора танишган. Экспертиза xулосалари Низомий номли ТДПУ қошидаги руҳшунослик кафедраси ва Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш маркази тарафидан берилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ҳам Умида Аҳмедова суратга олган фото ва филмлар юзасидан хулоса берган. Хулоса билан танишган манбага кўра¸ бу ҳужжатларнинг барчасида Аҳмедованинг фото ва филмлари туҳмат, деб малакаланган.

Ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи ва кинооператор Умида Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганликда айбланмоқда.

Бундай айбловга Аҳмедованинг мамлакат чекка қишлоқларида яшовчи оддий ўзбеклар турмуши акс этган сурат ва филмлари асос қилиб олинмоқда.
XS
SM
MD
LG