Линклар

АҚШ ЕИдан аэропорт хавфсизлигини кучайтиришни сўрамоқда


АҚШ ва ЕИ расмийлари халқаро аэропортларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, жумладан, инсон баданини тўлалигича сканнер қиладиган ускуналарни ўрнатиш масаласини муҳокама қиладилар.

Мазкур учрашув Испаниянинг Толедо шаҳрида бўлиб ўтади.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Жанет Наполитанонинг учрашувда инсон баданини тўлалигича, кийимсиз қилиб кўрсатиб берадиган янги турдаги сканнерларни Европа аэропортларига ўрнатиш борасида ЕИ вазирларига босим ўтказиши кутилмоқда.

Аэропортлардаги хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига эса Нигерия фуқаросининг 25 декабр куни АҚШ учқичини портлатиб юборишга бўлган уриниши сабаб бўлди. Нигерия фуқароси портловчи моддани ички кийимига яширган ҳолда ҳеч қандай муаммосиз Амстердам аэропортидан АҚШ учқичига чиқишга муваффақ бўлган эди.

Бундан аввал АҚШ томони ЕИга ўз аэропортларига баданни тўлалигича сканнер қилувчи мосаламаларни ўрнатишни таклиф қилган. Бироқ Европа парламенти 2008 йилда бу каби сканнерлар йўловчиларнинг шахсий дахлсизлигига мутлоқ зид эканини таъкидлаб, сканерларни аэропортларга ўрнатиш режасини тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG