Линклар

НАТО амалиётларида тўрт шахс нобуд бўлди


НАТО қўшинлари қўмондонлиги Афғонистонда ўтказилган амалиётлар чоғида тўрт жанггари ўлдирилганини маълум қилди. Аммо маҳаллий расмийлар ўлдирилганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини таъкидламоқдалар.

Халқаро кучлар ҳаракатига қарши ўтказилган норозилик намойиши иштирокчиларига кўра, чоршанба кунги амалиётда ўлдирилганлар бегуноҳ қуролсиз одамлар бўлган.

Айни пайтда НАТО тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишини инкор қилиб, халқаро кучлар амалиётида толибон дала қўмондони нишонга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG