Линклар

Медведев Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилади


Кремлга кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев 25 январ куни Сочида Арманистон ва Озарбайжон президентлари билан учрашиб, Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилади.

Боку ва Ереван Тоғли Қорабоғ устидан узоқ йиллардан буён тортишиб келмоқда.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган эди.

Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи ҳамраислари - Россия, Франция ва АҚШ қўшни давлатларни муросага келтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Арманистон ва Озарбайжон президентлари Серж Саркисян ва Илҳом Алиев ҳам бир неча бор учрашиб, Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилганлар. Бироқ ушбу учрашувларда шу пайтгача ижобий натижага эришилмаган.
XS
SM
MD
LG