Линклар

logo-print

АҚШ Қозоғистонни ўрнак бўлишга ундади


АҚШ Қозоғистонни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик даврида бошқа давлатларга ўрнак бўлиш ҳамда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга чақирди.

Қозоғистон собиқ СССР республикалари орасида биринчилардан бўлиб ЕХҲТ раислигини бир йилга қабул қилиб олди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса инсон ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилаётган Қозоғистонга бу каби нуфузли ташкилотга раислик қилишга рухсат бергани учун Ғарб давлатларини кескин танқид қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG