Линклар

logo-print

Жаҳон иқтисоди оёққа тура бошлади


Жаҳон банкига кўра, глобал иқтисод аста-секин инқироздан чиқа бошлаган.

Бундан ташқари банк расмийларига кўра, 2010 йилда иқтисоди тараққий этаётган давлатларда иқтисодий ўсиш суръати 5.2 фоизни ташкил қилади ва бу аввалги тахминлардан 2.2 фоиз кўпдир.

Бугун Жаҳон банки ўзининг “Жаҳон иқтисодий истиқболлари: 2010” деб номланган ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот муаллифларидан бири Эндрю Бернс фикрича, ҳукуматлар олдида турган катта муаммолардан бири ўзига кела бошлаган иқтисодга путур етказмаган ҳолда қутқарув режаларини ниҳоясига етказишдир.

Бернс, шунингдек, глобал молиявий бўҳрондан жиддий зарар кўрган айрим Европа ва Марказий Осиё давлатларининг келаси 10 йил ичида қайтадан бўҳронга юз тутиши хусусида огоҳлантирди.

- Қарзларни вақтида тўламаслик ҳолатларининг кўпайиши, ширкатларнинг молия масаласида қийинчиликларга учрашиши мумкин бўлган вазиятда бу минтақаларда қайтадан бўҳрон рўй бериши мумкин, деди Жаҳон банки вакили.
XS
SM
MD
LG